Самарқандда Сурияга кетишни режалаштирган шахслар ушланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда “жиҳод”га чорловчи материалларни тарқатиб келган гуруҳ қўлга олинди.

Тезкор тадбир доирасида Самарқанд шаҳрида яшовчи Д.Я. ва“Ф.М. 8 нафар маҳаллий фуқаролар билан биргаликда, ижтимоий тармоқларда виртуал жамоат тузиб, “жиҳод”га чорловчи материалларни мунтазам равишда тарқатиб, муҳокама қилиб келганликлари ва келгусида мазкур гурухнинг 2 нафар аъзолари Сурия давлатига “жиҳод” қилиш мақсадида, чиқиб кетишни режалаштирганлиги аниқланган.

Ўтказилган тадбир давомида, “виртуал жамоат” аъзоларнинг ноқонуний фаолиятини фош этувчи ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилган.

Ҳозирда, мазкур шахсларга нисбатан тергов харакатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ

Баҳолаганлар

257

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг