Самарқандда расмлари интернетга тарқатилган келин ўзини осиб қўйди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 3 март куни Самарқандда 2004 йилда туғилган аёл ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Ургут тумани “Терсак” маҳалласида яшовчи 19 ёшли А.С. шу маҳаллада жойлашган ота-онасининг хонадонида номаълум сабабларга кўра ўз жонига қасд қилиб, арқон ёрдамида ўзини осган. Оқибатда у воқеа жойида вафот этган.

Марҳуманинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида шу куни суд тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Суд тиббиёт экспертизасининг хулосасида А.С.нинг ўлими осилишда бўйин аъзоларини сиртмоқ билан қисилиши оқибатидаги механик асфиксиядан келиб чиққани кўрсатилган.

Шу билан бирга, марҳума А.С.нинг турмуш ўртоғи С.С. ўз телефонида сақланган Telegram мессенжерида ташкил этилган каналга марҳума турмуш ўртоғининг фотосуратини тақдим этган.

Мазкур фотосурат кўздан кечирилганда, қайд этилган канал номланишидан беҳаёлик ва одобсизликдан далолат берсада, фотосуратдаги қизларнинг кийим-кечаги мавжуд бўлиб, обрўсизлантириш, камситиш ёки аҳлоқ-одоб нормаларига зид келувчи белгилар ҳамда фотосурат остида бирон ёзув, изоҳ ёки ҳаволалар мавжудлиги аниқланмаган.

Терговга қадар текширув натижасига кўра, бирон бир кишининг ҳаракатида жиноят таркиби ва жиноий ҳодиса аниқланмагани боис 2023 йил 1 апрель куни жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Telegram суицид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг