Самарқандда радиатор суви қайнаб кетган “Газель” жарликка тушиб кетди
Жамият
−
03 Июнь 2021
6316Самарқанд вилояти Ургут туманида радиатор суви қайнаб кетган “Газель” жарликка тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кеча, 2 июнь куни соат 10:00 ларда Ургут тумани Омонқўтон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1031-километрида ҳаракатланиб келаётган “Газель” русумли автомашинанинг радиатор суви қайнаб, тик баландликда тўхтаган.
Ҳайдовчи автомашинани қўл тормозига қўйиб, сувга тушган вақтида, автомашина ҳаракатланиб, жарликка тушиб кетган.
Ҳодиса оқибатида автомашинага моддий зарар етган. Жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь