Самарқандда ноқонуний қурилган кўп қаватли уйлар бузилмоқда

Жамият

image

Самарқанд шаҳрида ноқонуний равишда қурилган 159 та объект аниқланган.

Вилоят ҳокимлиги томонидан уларда содир этилган қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб чиқилди. Объектлардан 18 таси республика миқёсида, 141 таси вилоят миқёсида ҳал этилиши бўйича хулосалар тақдим этилган.

Zarnews нашри тарқатган маълумотларга кўра, Самарқанд шаҳрида қурилган кўп қаватли турар ва нотураржой бинолари қурилишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ штаби ташкил қилинган ҳамда вилоят ҳокимлигининг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Қурилиш вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги билан биргаликда 18 та объектнинг юқори қаватларини бузиш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш бўйича лойиҳа ишлаб чиқиш учун “Тошгипрогор” акциядорлик жамияти, “ТошуйжойЛИТИ” акциядорлик жамияти ва “ТошкентбошпланЛИТИ” давлат унитар корхонаси бириктирилган. Лойиҳа институтлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан 56 миллиард сўм товон пули ва 17,0 миллиард сўм бузиш ишларига маблағ зарурлиги аниқланган.

Самарқанд шаҳар Мироншоҳ кўчаси 4-манзилда жойлашган, “Афросиёб Хосият бегим макони” масъулияти чекланган жамиятига қарашли кўп қаватли уй юқоридаги тилга олинган 18 та объектнинг бири ҳисобланади. 20 май куни ушбу кўп қаватли уйда бузиш ишлари бошланди.

Қурилиш вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан 18 та объектнинг юқори қаватларини бузиш учун 7 та пудрат ташкилотлари бириктирилган.

Вилоят ҳокимлиги масъуллари ўзбошимчалик билан қурилган бошқа уйларнинг ҳам қурилиш меъёрларига зид бўлган қисмлари бузилишини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made