Самарқандда маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган маҳкум вафот этди (видео)

Жамият

image

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган фуқаро шифохонада вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, туманнинг “Ойтамғали” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган фуқаро Б.Р.  2 нафар вояга етмаган фарзандларига алимент ва моддий таъминот пулларини тўламасдан келган.

Унга нисбатан Оқдарё туман судининг қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Фуқаро Б.Р. маъмурий тартибда қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхонага 25 октябрь куни олиб борилган.

Махсус қабулхона ичида фуқаро Б.Р. руҳий ҳолати ёмонлашиши (тутқаноғи тутиб қолган) оқибатида йиқилган, бош қисми хона ичидаги девор бурчагига урилиб, тан жароҳати олган.

Шундан сўнг, у билан бир хонада сақланаётган шахслар ва махсус қабулхона ходимлари унга зудлик билан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатган. Шунингдек, у Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалига олиб борилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Маълум бўлишича, у махсус қабулхонага келтирилгандан сўнг ҳам хона ичида ўзига-ўзи гапириб, руҳиятида бузилиш бўлган. У махсус қабулхона бошлиғининг хатига асосан вилоят руҳий касалликлар шифохонасига руҳий ҳолатини текшириш учун юборилган.

Шундан кейин, фуқаро 28 октябрь куни Ургут тумани "Ҳалқобод” маҳалласида жойлашган вилоят руҳий касалликлар шифохонасида вафот этган. 

Айни дамда ҳолат юзасидан  прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ҳозирда марҳумнинг ўлими сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси, ИИБ ходимлари ва шифокорларнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

446

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг