Самарқандда “маҳалла разборчиги” ички ишлар бўлимини ағдар-тўнтар қилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 6 апрель куни Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани “Юқори жўш” МФЙ раиси айрим фуқаролар маҳаллага ичимлик суви учун ўтказилган сув қувурларини кавлаб, ўз уйига олиб кетаётгани, ушбу қувурларни фуқаролардан олиб беришларини сўраб вилоят ИИБга мурожаат қилади. 

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ИИБ ходимлари Ш.Зохидов ва Ғ.Мамаевлар ушбу қувурларни Қўшработ туман “Юқори жўш” МФЙда яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро Т.Ш. ковлаб олганлигини аниқлайди. Унинг яшаш уйига бориб, суҳбатлашиб туришганида, ушбу маҳаллада яшовчи 1991 йил туғилган фуқаро Х.Н. келиб ходимларни қонуний фаолиятига қаршилик қилиб, уларни турли сўзлар билан ҳақорат қилади.

Шундан сўнг, фуқаро Х.Н.ни Қўшработ туман ИИБга олиб борилади. У ИИБ ходимларини ҳақорат қилишда давом этиб, ИИБ биносининг ички томонидаги деворларни, вақтинча ушлаб туриш хонасининг эшиги ва эшик ромларини тепиб, уларга шикаст етказади.

“Мазкур ҳолат юзасидан Қўшработ туман прокуратураси томонидан Х.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми ва 140-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

1927

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг