Самарқандда китобларни улоқтирган ўқитувчи ва мактаб директори “учди” (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кеча, 5 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабида мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарига қўпол равишда мактаб дарсликлари ва машқ дафтарлари тарқатилганлиги акс этган видео лавҳалар тарқалди.

Туман ҳокимлигининг маълум қилишича, ҳолат бўйича Нуробод тумани Халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганишлар давомида тумандаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабининг 4 синф ўқувчиларига синф раҳбари Ш.Ғоффорова мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини қўпол тарзда, ўқитувчи этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда, синфдан ташқари ҳолатда тарқатгани маълум бўлди.

Ўқитувчига хос бўлмаган тарзда ҳаракат қилгани сабабли умумий ўрта таълим мактабининг 4-“Д” синфи раҳбари Ш.Ғоффорова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини тарқатилиш жараёнини назоратга олмагани ва масъулиятсизликка йўл қўйгани сабабли мактаб директори Э.Ҳамраев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб китоб

Баҳолаганлар

1546

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг