Самарқандда келин уксус ичиб, ўз жонига қасд қилгани юзасидан жиноят иши очилди 

3-саҳифа

image

Самарқандда келин уксус кислотасини ичиб, ўз жонига қасд қилгани ҳолати юзасидан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди. 

Қайд этилишича, 29 ёшли аёл уксус кислотасидан заҳарланиб, вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 июнь куни Самарқанд шаҳри “Боғбонлар” маҳалласи Янгравот кўчасида яшовчи 1993 йилда туғилган Н.М. “уксус кислотасидан ўткир заҳарланиш” ташхиси билан РШТТЁМ Самарқанд филиали хирургия бўлимига ётқизилган.

27 июнь куни эса Н.М.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган. Марҳума Н.М.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

516

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг