Самарқандда келин уксус ичиб, ўз жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
28 Июнь 2022
16780Самарқандда 29 ёшли келин уксус кислотасини ичиб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 июнь куни Самарқанд шаҳри “Боғбонлар” маҳалласи Янгравот кўчасида яшовчи 1993 йилда туғилган Н.М. “уксус кислотасидан ўткир заҳарланиш” ташхиси билан РШТТЁМ Самарқанд филиали хирургия бўлимига ётқизилган.
Кеча, 27 июнь куни эса Н.М.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган. Ҳодиса жойига тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, кўздан кечирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Марҳума Н.М.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.
LiveБарчаси