Қизларни фоҳишаликка жўнатаётган икки аёл ушланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 4 апрель куни Самарқанд вилоятида қизларни фоҳишалик қилиш учун Туркияга юбораётган аёллар ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 4 апрель куни Самарқанд шаҳар ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси томонидан Сартепа маҳалласида яшовчи икки нафар қиз келгусида шаҳвоний мақсадларда фойдаланилиши учун Туркия давлатига олиб кетлиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан тезкор маълумот олинган. 

Мазкур маълумот юзасидан Самарқанд халқаро аэропорти ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Унда 33 ҳамда 34 ёшли аёллар ўзлари авиачипталар олиб бериб, икки нафар қизни Туркия давлатига юбораётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

Шунингдек, Туркияда 38 ёшли самарқандлик аёл бу ердан бораётган қизларни муштоқлик билан кутиб тургани аниқланган. Ўзбекистондан бораётган ва жўнатаётганлар ўртасида оғзаки шартномалар ҳам келишилган. 

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 март куни Самарқанд вилоятида фуқарони фоҳишалик билан шуғулланиши учун хорижга жўнатаётган аёл қўлга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

185

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг