Самарқандда фуқарони 18 минг “кўки”га АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
3-саҳифа
−
11 Январь 2024 3078 1 дақиқа
Самарқандда фуқарони 18 минг АҚШ доллари эвазига Америкага юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси маълум қилди.
Ўтказилган тезкор тадбирлардан бирида Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро С.С. маҳаллий фуқарони “Ўзбекистон-Туркия-Қатар-Никарагуа-Мексика” йўналиши орқали АҚШга юбориш эвазига ундан 18 минг АҚШ доллари талаб қилган. Дастлаб зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига келишилган пулдан 9 минг АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинган.
Юқоридаги ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрь ойида АҚШга турли йўллар билан борган 119 нафар Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилганди. Кейинчалик Америка Қўшма Штатлари мамлакатга ноқонуний кирган Ўзбекистон фуқароларини у ердан олиб чиқишда ёрдам бергани маълум бўлганди. .
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь