Самарқандда фуқаро ЙҲХБ машинасининг томига чиқиб олди (видео)

Жамият

image

Самарқанд вилояти Иштихон туманида ақли заиф фуқаро ЙҲХБ хизмат автомашинасининг том қисмига чиқиб олди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 10 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ  4-отряд гуруҳ командирига бириктирилган Lacetti русумли хизмат автомашинаси Иштихонда тўхтаб турган вақтида туманнинг “Тойтуёқ” маҳалласида яшовчи 36 ёшли фуқаро хизмат автомашинасининг том қисмига чиқиб олган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида мазкур фуқаро Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туриши ва муқаддам бир неча бор даволаниш учун руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилгани аниқланган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур фуқаро Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонасига даволаш учун юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙҲХБ Иштихон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг