Самарқандда давлатга 4 млрд сўм зарар келтирган майнинг ферма аниқланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида давлатга 4 млрд сўм зарар келтирган ноқонуний майнинг ферма аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Самарқанд вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлинмаси томонидан тегишли мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи 48 ёшли (аёл) А.Г. ноқонуний майнинг ферма ташкил қилгани аниқланган.

Ушбу майнинг ферма электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида 4 млрд сўмга яқин моддий зарар етказгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192 прим 11-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 192 прим 11-моддаси 2-қисми “а” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Самарқанд шаҳрида тизимга 9 млрд 852 млн сўмдан зиёд зарар келтирган майнинг ферма аниқланиб, унинг фаолиятига чек қўйилганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд майнинг ферма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made