Самарқандда Cobalt юк машинаси билан тўқнашди. Икки киши вафот этди
Crime
−
02 April 2021 9153 1 minute
Жорий йилнинг 29 март куни Самарқанд вилояти Нарпай туманида енгил автомобиль ва юк машинаси ўртасида тўқнашув юз берди. Натижада икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса туманнинг “Чорбоғ” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 96-кмда юз берган. Самарқанд - Бухоро йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган “КамАЗ” автомашинасининг орқа томонидан шу йўналишда келаётган Cobalt автомашинаси келиб урган.
Ҳодиса оқибатида Cobalt ичида бўлган 5 нафар фуқародан 3 нафари тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Яна 2 нафари, ҳайдовчи ва бир йўловчи воқеа жойида вафот этган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August