Самарқандда буви ўз невараларини аёвсиз калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
15:38 3431 1 дақиқа
Самарқанд шаҳрида 7 нафар набирасига зўравонлик қилган 61 ёшлик бувининг ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоси юзасидан текширув ишлари бошланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар қилди.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи 1965 йилда туғилган Б.М. исмли аёл ўз васийлигида бўлган 7 нафар вояга етмаган болага (неваралари) жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказиб келган.
Омбудсманга кўра, мазкур ҳолат назоратга олинган бўлиб, ИИВ томонидан зўравонликдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида болаларга ҳимоя ордери тақдим этилган ҳамда Фуқаро Б.М. ни болаларга васийлиги бекор қилиниб, улар оилавий болалар уйига жойлаштирилган.
Билдирилишича, болаларга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 41 ёшли она ўз боласини 10 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган эди.
Live
Барчаси