Самарқандда бозор назоратчиси ва фуқаролар жанжаллашди
Жамият
−
24 Апрель 2023 9272 1 дақиқа
Самарқандда бозор ишчиси ва фуқаролар ўртасида жанжал юз берди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби маълумот берди.
Жорий йилнинг 17 апрель куни Нарпай тумани ИИБга тумандаги “Мирбозор бозори” назоратчиси ариза билан мурожаат қилган. У шу куни соат 11:00 ларда бозорнинг кириш дарвозаси олдида 4 нафар танишлари келишмовчилик сабаб унга тан жароҳати етказганини билдирган.
Қайд этилишича, ҳолатда иштирок этган барча шахслар аниқаниб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь