Самарқандда бир оиладан 2 кишининг мурдаси чиқди. Сабаб нима?
3-саҳифа
−
02 Декабрь 2022
18352Самарқандда бир оиланинг икки нафар аъзоси номаълум этиологикдан заҳарланиш сабаб вафот этди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълумот берди.
Жорий йилнинг 30 ноябрь куни соат 09:00 да Каттақўрғон тумани “Қоракўлча” маҳалласида яшовчи фуқаро Қ.Х. ва унинг вояга етмаган қизининг мурдаси яшаш уйидан топилган. Уларнинг мурдаси ташқи кўринишидан тан жароҳатларисиз экани аниқланган.
Суд-тиббий экспертизага кўра, марҳумларнинг ўлимига “номаълум этиологикдан заҳарланиш” сабаб бўлган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023