Самарқандда банк юристи пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Самарқандда банк юристи 1950 АҚШ доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Самарқанд вилоятдаги банкларнинг бирида бўлим юристи бўлиб ишловчи Т.Ш. банк билан мижозлар ўртасидаги муаммоли вазиятда ишни фуқаролар фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига улардан катта миқдордаги пул маблағларини олиб келган.

Т.Ш. маҳаллий фуқаронинг кредит масалалари бўйича давлат божи ва суд ишини ҳал қилиб бериш эвазига 3000 АҚШ долларини пора сифатида талаб қилган. У олдиндан 1050 долларини олган ҳамда тезкор тадбир чоғида қолган 1950 долларини олаётган вақтда қўлга олинган.

Ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг