Самарқандда аёл икки боласи билан ўзини сувга ташлади. Гўдакларнинг жасади топилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда аёл икки нафар гўдак фарзанди билан ўзини сувга ташлагани ҳақида хабарлар тарқалганди.  

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг QALAMPIR.UZ'га маълум қилишича, Тойлоқ туманидаги "Дарғом" каналидан 4 ёшли қиз ва 1 ёшли боланинг жасади топилган. Ҳозирда аёлни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Унга кўра, 2024 йил 15 апрель куни Ургут туманида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳрида яшовчи келини И.Я. икки боласи билан уйдан номаълум томонга чиқиб кетганини айтган. 16 апрель куни Дарғом каналининг Тойлоқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан 4 ёшли қизалоқ ва 1 ёшли ўғил боланинг жасади топилган.

Ҳозирда 24 ёшли аёлни вилоят ФВБ, ИИБ ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда излаб топиш чоралари кўрилмоқда.

"Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ туман прокуратураси томонидан 2024 йил 16 апрель куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг