Самарқандда “Америка орзуси”ни рўёбга чиқармоқчи бўлган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Самарқандда фуқарони Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ахборот хизмати маълумот берди.

Унга кўра, айбланувчи фуқаро Ш.А.нинг ишончига кириб, 16 000 АҚШ доллари эвазига уни Туркия ва Мексика орқали АҚШга юбориш учун виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Шунингдек, фирибгар Ш.А.дан келишилган пулнинг 7 500 АҚШ долларини олдиндан беришини талаб қилган.

Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда самарқандлик фирибгар олдиндан келишилган 7 минг 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 2500 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Самарқанд фирибгар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг