Самарқандда 7 яшар бола ЙТҲ қурбони бўлди
3-саҳифа
−
08 Сентябрь 2020 7694 1 дақиқа
Кеча, 7 сентябрь куни Самарқанд вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида вояга етмаган бола ҳалок бўлди. бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
ЙТҲ соат 15:00 ларда Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи маҳаллий, ички автомобиль йўлида содир бўлган. Ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Ш.М. Lacetti русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига югуриб ўтаётган пиёда, 2013 йилда туғилган С.С.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда, вояга етмаган, 7 ёшли С.С. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь