Самарқандда 7 киши заҳарланди

Жамият

image

Самарқандда 7 киши овқатдан заҳарланди. Кеча, 16 сентябрь куни 16:10 дан соат 18:30 га қадар турли хонадонларда яшовчи 7 нафар фуқаро бир хил клиник белгилар билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда. 

Заҳарланиш сабабларини ўрганиш борасида ўтказилган дастлабки эпидемиологик суруштурувларда қуйидагилар аниқланган:

•    барча беморлар Самарқанднинг Регистон кўчасида жойлашган “Мўъжиза” ресторанида 14 сентябрь куни кечки вақтда ўтказилган тўйдан сўнг ортиб қолган гўшт ва ассорти маҳсулотларини уйларига олиб келишган;

•    бу таомларни жорий йилнинг 15 сентябрь куни тушликда ва кечки овқатда истеъмол қилишган.

Айни вақтда беморларнинг аҳволи ва кўрилган чоралар бўйича расмий маълумот берилганича йўқ. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўрганиш ўтказилаётганини маълум қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд заҳарланиш

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг