Самарқандда 27 ёшли йигит рашк сабабли одам ўлдириб қўйди

3-саҳифа

image

Самарқандда ярим тунда қайнотасининг уйида бегона эркакни кўриб қолган йигит уни ўлдириб, ҳовлисига кўмган. Бу ҳақда “Бу кун” информацион дастурида хабар қилинди.

Гумонланувчи A. исмли фуқаро қайнотасининг уйида яшаб келаётган аёлини олиб кетиш учун борган. Дарвоза ичкарисидан аёлининг бегона эркак билан ўта шахсий масалада гаплашаётганига гувоҳ бўлган. 

Бу ҳолдан ғазабга тушган фуқаро девор олдида турган ўткир тиғли жисм (отвёрка) билан Б.нинг пешона қисмига ва ошхона пичоғи билан танасининг бошқа бир неча қисмларига уриб, қасддан ўлдирган.

“Aввал ҳам бунга ўхшаш ҳолат бўлган эди. Бу одамни уйимда кўрганимда, уни телефонимга видеога олиб, оиламни тинч қўйиши ҳақида огоҳлантиргандим. Иккинчи бор бу ҳол такрорлангач, чидаб туролмадим ва у билан уришиб кетдим ва ўлдириб қўйдим”, дейди 27 ёшли 3 фарзанднинг отаси бўлган гумонланувчи. 

A. марҳумнинг мурдасини полиетилен пакетга ўраб, Labo русумли бошқарувидаги машинага ортган ва ўзининг яшаш хонадонига олиб борган. Экин майдони ҳовлисида бир метр чуқурликда ерни қазиб, жиноятини яшириш мақсадида уни кўмган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган бўлиб, суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

тергов одам ўлдириб қўйди қасддан ўлдирган

Баҳолаганлар

311

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг