Самарқандда 2 та енгил автомобиль ва трактор тиркамаси билан ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
04 Октябрь
3541Кеча, 3 октябрь куни Самарқанд вилоятида Tracker, Nexia-2 ҳамда трактор тиркамаси билан ЙТҲ содир бўлиши оқибатида ҳайдовчи жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 21:00 да Паяриқ тумани “Томойрот” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-48 автомобиль йўлининг 25-километрида Tracker, Nexia-2 ҳамда трактор тиркамаси билан ЙТҲ содир бўлган.
Оқибатда Nexia-2 русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
“Ҳолат юзасидан Паяриқ тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХГ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда юк машинаси 7 та автомобилни судраб кетганди.
LiveБарчаси