Самарқандда юк машинаси 7 та автомобилни судраб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида юк машинаси ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган бир неча машиналарни уриб юборгани акс этган видеолар тарқалди. Йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, ЙТҲ кеча, 1 октябрь куни соат 18:15 да Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-37А автомобиль йўлининг 42 километрида юк транспорт воситаси ҳаракатланиб келаётиб тормоз қисмида носозлик юзага келганлиги сабаб юз берган. Оқибатда машина ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган еттита енгил транспорт воситаларининг ортидан келиб урилган.

Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида “КамАЗ”нинг тиркамаси ҳаракат вақтида чиқиб кетиб, 3 та транспортга урилганди. Ҳодиса сабаб Лабо ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Самарқанд вилояти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made