Самарқандда 2 та янги ОТМ очилади
Жамият
−
05 Июнь 2020
10598Янги ўқув йилидан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида 2 та олий таълим муассасаси очилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Самарқанд вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинган эди. Ушбу ҳужжат лойиҳасида Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ҳамда Тошкент давлат транспорт университетининг Каттақўрғон филиалини ташкил этиш кўзда тутилган.
Маълумотларга кўра, СамДУнинг Каттақўрғон филиали ва Транспорт университетининг Каттақўрғон филиали таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Жорий йилнинг 15 июнь кунидан олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжатлар топшириш бошланади. Ҳужжатлар онлайн тарзда топширилади ва уларни қабул қилиш ҳар куни 24 соат давом этади.
Кириш имтиҳонлари эса, 25 июлдан 20 августгача бўлиб ўтиши режалаштирилган.