Самарқандда ҳуқуқ ҳимоячиси пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
09 Ноябрь 2022
18804Самарқанд вилоятида адвокат пора олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “YULDUZ” адвокатлик фирмасида адвокат бўлиб ишлаётган А.У. пора олаётган вақтида қўлга олинган.
Қайд этилишича, А.У. суд идораларида кўриб чиқилаётган ишларда адвокат сифатида иштирок этиб, “воситачилик” қилиш йўли билан суд тизимида ишловчи яқин алоқалари орқали ишларни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига фуқаролардан катта миқдордаги пул маблағларини олиб келган.
Хусусан, маҳаллий фуқаронинг турмуш ўртоғи билан қонуний никоҳини бекор қилиш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг қарорини чиқартириб бериш эвазига ундан 1500 АҚШ долларини талаб қилган.
Тезкор тадбирда адвокат А.У. ушбу фуқародан келишилган пулларнинг 1300 долларини олаётган вақтда ушланган.
Ҳозирда А.У.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь