Самарқандда ҳайдовчи уч кишининг ҳаётига зомин бўлди
Жамият
−
27 Апрель 2019
5265Жорий йилнинг 24 апрель куни соат 00:20 да Навоий вилоятида яшовчи фуқаро Б.И. ўз бошқарувида бўлган “Наво синотрюк” русумли, давлат рақами 30 696 ТАА бўлган автомашинасида Нарпай тумани Олтиўғил маҳалласида яшовчи 4 нафар фуқарони уриб юборган.
Воқеа оқибатида 3 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган, бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Бугун, 26 апрель куни мазкур ҳодиса Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари иштирокида Олтиўғил ва Бедан маҳаллалари аҳолиси билан бирга муҳокама этилган. Бу ҳақда “Zarnews” хабар берди.
Учрашувда ушбу мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлган омиллар таҳлил этилиб, йўлларда ҳаракатланишда амалдаги қоидаларга қатъий риоя қилиш лозимлиги таъкидланган.