Самарқанд яна бир анжуманга мезбонлик қилмоқчи
Жамият
−
02 Февраль 2023
9574Жорий йилнинг 16-18 май кунлари Самарқанд шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг йиллик анжумани бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.
Вазир Назарбековнинг айтишича, у бугун, 2 фуврвль куни нуфузли деб айтилаётган ушбу халқаро тадбирга тайёргарликнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистонга келган ЕТТБ Бош котиби Казухико Когучи билан учрашган.
“Президентимиз ташаббуси билан бир қанча халқаро анжуманларга мезбонлик қилган қадимий ва навқирон Самарқандда ушбу тадбирни ўтказиш бўйича ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланади”, деган вазир.
Таъкидланишича, ЕТТБнинг йиллик анжуманига бутун дунёдан 73 та банк бошқарувчилари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда турли компаниялар вакилларидан иборат 2 мингга яқин меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда.
“Бу Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилиш баробарида, мамлакатимиз туризм салоҳиятини яна бир бор кенг намойиш этиш имкониятини яратади.
Шунингдек, бўлажак нуфузли тадбирга ташриф буюрадиган хорижлик меҳмонлар юртимиз номоддий маданий меросининг энг сара намуналари, жозибадор туризм салоҳияти, гастрономияси, ҳунармандчилиги ва фолклор санъати билан яқиндан танишадилар”, дея қўшимча қилган вазир.
Казухико эсв бунинг учун мазкур анжуманни жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш мақсадида ЕТТБ веб-сайтида алоҳида саҳифа очишга ваъда берган.
“Ўйлаймизки, халқаро тадбир доирасида муҳокама қилинадиган барча масалалар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жонажон Ватанимизнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ва жаҳондаги имижини яна-да юксалтиришга хизмат қилади”, дея умид қилмоқда Озодбек Назарбеков.
LiveБарчаси