Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
−
09 June 2025 9568 1 minute
Бобур Ботирович Каримов Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Бобур Каримов 1991 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Айни пайтга қадар ушбу лавозимда ишлаб келган Баҳодир Раҳимович Қодиров бошқа ишга ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Отабек Ҳасанбоевич Бозоров Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November
Bangladeshda tikuvchilar ish tashlamoqda
16 November