Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
17 Март 2022
8005Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Ойбек Алибекович Мирзабеков тайинланди.
Бунгача вилоят ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Ойбек Эркинович Хўжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда Ойбек Эркиновичга вилоятда олиб борган самарали фаолияти учун миннатдорлик билдирилди.
Ойбек Алибекович 1980 йилда Самарқанд вилояти, Булунғур туманида туғилган бўлиб, ушбу тайинловга қадар “Ўзсаноатэкспорт” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият олиб борган.
LiveБарчаси