Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Local

image

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Ойбек Алибекович Мирзабеков тайинланди.

Бунгача вилоят ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Ойбек Эркинович Хўжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда Ойбек Эркиновичга вилоятда олиб борган самарали фаолияти учун миннатдорлик билдирилди. 

Ойбек Алибекович 1980 йилда Самарқанд вилояти, Булунғур туманида туғилган бўлиб, ушбу тайинловга қадар “Ўзсаноатэкспорт” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият олиб борган.


Tags

Rate Count

195

Rating

3

Rate this article

Share with your friends