Самарқанд va Хоразмда “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
3-саҳифа
−
12:48 1595 1 дақиқа
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида va Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида “Н.И.” МЧЖ автомактаби устаси И.Х. “В” va “С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши учун 2 нафар фуқарога ушбу МЧЖда ўқув курсини тамомлаганликлари ҳақида сертификат олиб беришини ваъда берган. Эвазига 1400 АҚШ доллари сўраб, уларни олган пайтда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Хива шаҳрида ҳам “Ҳ.А.” МЧЖ автомактаби ходими Х.С. танишлари орқали фуқаро А.А.га ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 800 АҚШ доллари va 2,4 млн сўмни олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) va 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 1200 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси