Қашқадарёда “права” олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
3-саҳифа
−
28 Февраль 1547 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 1200 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган фуқаро М.М. фуқаро Ш.Б.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқув курсида ўқиганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб бериб, гувоҳномани олиб бериши эвазига 1200 АҚШ доллари сўраган ва ҳужжатларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда назарий дарсларда қатнашиш талаби бекор қилингани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси