Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди

Жамият

image

Бахтиёр Норматов Самарқанд шаҳрининг янги прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 22 май куни вилоят прокурори Муродқосим Эшназаров ва Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтган.

Унда вилоят прокурори кўп йиллар шаҳар прокурори бўлиб фаолият олиб борган Бобурмирзо Облақулов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Самарқанд шаҳар прокурори этиб тайинланган адлия маслаҳатчиси Бахтиёр Исматуллаевич Норматовни жамоага таништирган.

Бахтиёр Норматов тайинловга қадар Нарпай туман прокурори вазифасида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президентининг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Отабек Акбарович Холбоев Бош прокурорнинг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

прокурор Самарқанд Бахтиёр Норматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг