Самарқанд шаҳридаги барча мактаб ва боғчалар карантинга ёпилади

Жамият

image

Аввалроқ Самарқанддаги 35 та мактабда коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Жорий йилнинг 27 апрелидан Самарқанд шаҳридаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари 14 кунлик карантинга ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, инфекцияни юқтириб олиш кўрсаткичи кейинги кунларда бир неча баробар ошиб бораётгани боис, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг қарори тасдиқланган. Унга кўра, шаҳардаги барча мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида 14 кунлик карантин жорий этилган.

Шу сабабли ўқувчиларга эрта, 27 апрелдан бошлаб онлайн таълим бериш тизими йўлга қўйилади. 

Ҳокимлик хабарига кўра, муассасаларга кириб-чиқувчилар орасида карантин даврида коронавирусни юқтириб олиш ҳолатлари кузатилмаса, таълим бериш тизими анъанавий йўлга қўйилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг