Самарқанддаги 35 та мактабда коронавирус аниқланди
Жамият
−
22 Апрель 2021 6185 1 дақиқа
Самарқанд шаҳридаги 31 та умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқлангани сабабли шу мактабларда 14 кунга ўқув жараёни масофавий шаклда ўтказган.
“Халқ сўзи”нинг ёзишича, кеча, 21 апрель куни ҳам 1, 19, 41 ва 47-мактаб ўқувчилари орасида касаллик юқтириш ҳолати аниқланган ва бу мактабларда ҳам ўқиш онлайн тартибда олиб бориладиган бўлди.
Маълумот учун, айни пайтда шаҳардаги 35 та мактабда таълим жараёни масофавий тарзда олиб борилмоқда. Ушбу мактабларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларидан олинадиган тиббий тест натижаларига қараб ўқишлар анъанавий шаклга ўтказилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятидаги 14 та мактаб ва 15 та синф карантинга олинганди.
Live
Барчаси