Самарқанд шаҳрида қуриладиган ва таъмирланадиган автомобиль йўлларининг манзилли рўйхати тасдиқланди
Жамият
−
20 Май 2019
4440Жорий йилнинг 17 май куни Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган қурилиш-бунёдкорлик ишлари бўйича бир қатор Ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
Шунга кўра, Каттақўрғон туманида цемент ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 340 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 600 янги иш ўрни яратилади.
Мазкур инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида “Hengyuan cement” қўшма корхонаси 2021 йил 1 январга қадар:
• юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи тўлашдан;
• ер қаъри участкасидан фойдали қазилма конларининг ҳар бир тижоратбоп топилмаси учун тўланадиган “тижоратбоп топилма бонуси” тўлашдан озод қилинади.
Шунингдек, 2021 йил 1 июлга қадар вилоятда Булунғур сув омбори қурилади. Бу бўйича лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари тасдиқланди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 46 млн АҚШ долларидан зиёдни ташкил этади. Сув омборини ишга тушириш натижасида 51 нафар киши янги иш ўрнига эга бўлади.
2019–2022 йилларда Самарқанд шаҳрида қуриладиган, таъмирланадиган ва реконструкция қилинадиган автомобиль йўллари, барпо этиладиган тоннел ва кўприкларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди.
Шунга биноан, жами 2,7 триллион сўмдан зиёд маблағ узунлиги 103 км.ни ташкил этувчи автомобиль йўлларининг қурилиш ва таъмирланиши, тоннел ва кўприклар барпо этилиши учун сарфланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь