Самарқанд кучли чанг-тўзон ичида қолди (видео)
Жамият
−
18 Июнь 2023
33590Самарқанд вилоятининг бир қанча туманларида кучли чанг-тўзон кузатилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет етакчи мутахассиси, иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳадов хабар берди.
Бугун, 18 июнь куни соат 10:30 ҳолатига кўра, Самарқанд аэропортида кўриниш масофаси 2000 метргача чекланган, чанг бўрони рўйхатга олинган.
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом, Жомбой ва Булунғур туманларида соат 11:30 дан ҳудудда кузатилаётган кучли шамол ва чанг тўзонлари оқибатида электр узатиш линияларида хавфсизликни таъминлаш учун электр энергия вақтинча тармоқдан узилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июнь кунида баъзи жойларда шамол тезлиги 22-25 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши маълум қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь