Самарқанд халқаро аэропорти вақтинча ёпилди

Жамият

image

Бугун, 5 декабрь маҳаллий вақт билан эрталаб соат 4:20 дан об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли Самарқанд халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш учун вақтинчалик чеклов жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар берди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, кўриш масофаси 1000 метргача бўлиб, қор ёғмоқда. Ҳаво ҳарорати -5 даражани ташкил этади. Ишқаланиш коеффициенти эса 0,28 га тенг.

Маълум қилинишича, “Аэрофлот”нинг Москва-Самарқанд йўналиши бўйича SU-1874 рейси ва Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича “Турк ҳаво йўллари”нинг TK-372 рейси Тошкентдаги муқобил аэропортга йўналтирилган.

Хабарда келтирилишича, об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чекловларни маҳаллий вақт билан соат 13:00 гача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

“Ҳозирда аеропортнинг ерда хизмат кўрсатиш ходимлари барча зарур чораларни кўрмоқда – бир неча соат давомида учиш-қўниш йўлаги ва юриш йўлакларини махсус техника ва кимёвий воситалар ёрдамида тозалаш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Соҳиба Комиловна 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг