Самарқанд аэропорти яна ёпилади
Олам
−
02 Ноябрь 2022
14316Техник сабабларга кўра, 8 ноябрь соат 00.01 дан 12 ноябрь 00.01 га қадар Самарқанд халқаро аэропорти ёпилади.
Бу ҳақда, AviaAlertsUZ телеграм каналида маълум қилинди.
Бунга, 11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг саммити бўлиб ўтиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Ташкилотга аъзо мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг учрашуви арафасида иқтисодиёт ва ташқи ишлар вазирларининг учрашувлари бўлиб ўтади.
Ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо. Шунингдек, Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд халқаро эропорти бундан аввалроқ ҳам 14-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан тижорат йўловчи ва юк қатновлари учун ёпилган эди.
Шаҳбоз Абдусатторов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь