Самарқандда Lacetti хонадон деворига урилди. Икки киши ҳалок бўлди

Crime

image

Жорий йилнинг 29 июль куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Lacetti автомобили юқори тезликда хонадон деворига урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ тахминан соат 16:40 да Ургут тумани Устахона қишлоғи ҳудудидан ўтган А-377 Самарқанд-Айний автомобиль йўлининг 28-кмда содир бўлган. Катта тезликда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган ва йўл четидаги уйга бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида 24 ёшли ҳайдовчи ва машинадаги 16 ёшли йўловчи воқеа жойида вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

YTH

Rate Count

331

Rating

3

Rate this article

Share with your friends