Самарқандда 11-синф ўқувчисини юк поезди уриб юборди. Жабрланувчи вафот этди
3-саҳифа
−
20 Март 2021
6843Жорий йилнинг 18 март куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида юк поезди мактаб ўқувчисини уриб юборди. Натижада жабрланувчи вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.
Ҳодиса соат тахминан 07:53 да Каттақўрғон-28 разезд темир йўл бекатлари оралиғининг 3803-километр 7-пикетида юз берган. Юк поезди “Qushbegi” маҳалласида яшаган, 35-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Э.Б.ни уриб юборган.
Фуқаро Э.Б. темир йўлда ҳаракатланиб келаётган юк поездини ўтказиб, кейин йўлда давом этиш учун темир йўл ёнида турган. У орқадан келаётган синфдошларини кутиб турганида ён сумкаси юк поездига тегиб, поезд уни судраб кетган. Натижада ўқувчи бош қисмидан жароҳат олиб, туман марказий шифохонасига ётқизилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамай, шу куни вафот этган.
Мазкур ҳолат маҳалла ва таълим муассасасида жамоатчилик иштирокида муҳокама этилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.