Салоҳ “Ливерпуль” таркибидан тушиб қолди

Спорт

image

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ бугун, 9 декабрь куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси доирасидаги “Интер”га қарши ўйинда майдонга туша олмайди. Футболчи миланликларга қарши учрашув учун тузилган қайдномага киритилмаган.

Салоҳ АПЛ доирасидаги “Лидс Юнайтед”га қарши баҳсда кетма-кет учинчи марта захирада қолгани сабабли бош мураббий Арне Слот ва клуб раҳбариятидан норози эканини билдирган эди.

Мисрлик футболчи жорий йил апрель ойида “Ливерпуль” билан 2027 йил ёзигача мўлжалланган янги шартнома имзолаган бўлса-да, ОАВ хабарларига кўра, январь ойидаги трансфер ойнасида унинг клубни тарк этиши мумкинлиги айтилмоқда.

Саудия Арабистони Про-лигаси клублари узоқ йиллардан бери Салоҳга жиддий қизиқиш билдиради. Ўтган мавсумда у маҳаллий телеканаллардан бирига берган интервьюсида Саудия жамоалари билан музокаралар бўлгани, бироқ “Ливерпуль” билан шартнома янгилангач, трансфер амалга ошмаганини таъкидлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муҳаммад Салоҳ жамоасининг АПЛдаги сўнгги иккита ўйинида захира ўриндиғида қолдирилганидан сўнг клубдаги ҳолатдан норозилиги ва буни фонида Саудия Арабистони Суперлигаси мутасаддилари январь ойида Салоҳни нисбатан арзон нархда сотиб олишларига ишонаётгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль” Арне Слот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг