Салоҳ “Ливерпуль”ни тарк этиши мумкин
Спорт
−
06 Декабрь 2025 3018 2 дақиқа
“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жамоанинг АПЛдаги сўнгги иккита ўйинида захира ўриндиғида қолдирилганидан сўнг клубдаги ҳолатдан норози. Шу сабабли Саудия Арабистони Суперлигаси мутасаддилари январь ойида Салоҳни нисбатан арзон нархда сотиб олишларига ишонч билдирмоқда. Бу ҳақда “Caught offside” нашри хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, Миср терма жамоаси футболчиси январь ойида “Ливерпуль”ни тарк этиши мумкин, Саудия Арабистони унга жиддий қизиқиш билдирмоқда. 33 ёшли мисрлик ҳужумчи “Ливерпуль”нинг Премьер-лигадаги сўнгги икки ўйинида захирада қолди ва кўплаб танқидларга сабаб бўлмоқда.
Муҳаммад Салоҳ жорий ёзда Саудия Арабистони жамоалари томонидан берилган таклифни рад этиб, “Ливерпуль” билан шартномани узайтирган эди. Бироқ ҳозирги кунда мисрлик футболчи клубдаги унга бўлаётган муносабатдан норози экани маълум бўлди.
Манбаларнинг таъкидлашича, “Ливерпуль” жамоасининг айрим аъзолари Салоҳнинг клубдан ташқарида бўлиши жамоанинг умумий мувозанатига ёрдам бериши мумкин, деб ҳисобламоқда. Бироқ Арне Слот Салоҳни захирада қолдириш қарорини ҳали расмий тасдиқламаган, шунинг учун у кейинги ўйинда асосий таркибга қайтиши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Премьер-лига жамоаси “Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слотга Муҳаммад Салоҳни ўйинларини танқид қилиб, футболчини истеъфога чиқаришни кўриб чиқиши кераклигини айтган эди.