Салоҳ фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин

Спорт

image

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Diario Sport” хабар берди.

Манбага кўра, мисрлик футболчининг вакиллари аллақачон унинг хизматларини Каталония клуби раҳбариятига таклиф қилган. Агар у Каталония клубига ўтса, испан гранди Ла Лиганинг молиявий талабларини қондира олиши учун ҳужумчи маошини сезиларли даражада камайтириши керак бўлади.

Қайд этилишича, “Барселона” мисрлик футболчини сотиб олишга қарши эмас, чунки унинг тажрибаси ва сифатли футболи клубни кучайтиради, аммо каталонияликлар молиявий қийинчиликлари туфайли футболчи маоши камайтирилишига рози бўлсагина унинг вакиллари билан жиддий музокаралар ўтказиши мумкин.

Салоҳ жорий мавсумда барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 30 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, 32 ёшли футболчининг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг