Салоҳ фаолиятини Францияда давом эттирмоқчи
Спорт
−
02 Декабрь
1067“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Франциянинг ПСЖ клуби билан музокарага киришди. Бу ҳақда “TalkSPORT” хабар берди.
Манбага кўра, ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи Салоҳни келаси ёзда эркин агент сифатида Парижга жалб этишга умид қилмоқда. Салоҳ ва “Ливерпуль” узоқ вақтдан бери музокаралар олиб борган ва футболчи Лига 1 да ўйнаш ғоясига очиқ.
Салоҳнинг шартнома ҳолатини ҳисобга олсак, Миср терма жамоасининг 32 ёшли футболчиси 1 январдан бошлаб ПСЖ билан дастлабки келишувга эриша олади.
Бир кун аввал “Манчестер Сити” устидан қозонилган 0:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Салоҳ тугатаётган шартномаси уни таъқиб қилаётганини тан олди.
Маълумот учун, Салоҳ Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 13 та ўйинда 11 та гол уриб, 7 та голли узатмани амалга оширган. Ҳужумчининг трансфер қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.
LiveБарчаси