Салливан Исроил ва ҲАМАС келишуви устида ишламоқда

Олам

image

АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Исроил ва ҲАМАС ўртасида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув устида ишламоқда, шунинг учун у АҚШ Президенти Жо Байденга Ангола сафарида ҳамроҳлик қилмаяпти. Бу ҳақда манбасига таяниб, Американинг “Axios” интернет портали журналисти Барак Равид хабар берди.

“Жейк Салливан Вашингтонда қолди ва Президент Байденнинг Ғазони гаровга олиш ва сулҳ битими устида ишлашни давом эттириш учун Анголага сафарига қўшилмади”, деб ёзади журналист Х’даги саҳифасида.

Байден АҚШ Президенти лавозимидаги фаолияти давомида Африкага илк ташрифи билан Ангола Республикасига борган.

Америкаликлар 1975 йилда мустақилликка эришгандан кейин узоқ вақт давомида бу давлат ҳукуматини тан олмади ва ҳатто қуролли мухолифатга ҳарбий ёрдам кўрсатди. Ангола ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар фақат 1993 йилда ўрнатилган.

Маълумот учун, 2023 йил 7 октябрдан бери Ғазо секторида жанглар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 26 ноябрь куни Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган эди. Шартнома шартларига кўра, Исроил қўшинлари яқин 60 кун ичида Ливан ҳудудини тарк этади. Бироқ кеча, 2 декабрь куни Ливан ва Исроил бир-бирини сулҳни бузганликда айблади. АҚШ Президенти Жо Байден эса АҚШ ва Исроил воситачи давлатлар – Миср, Қатар ва Туркия билан биргаликда яқин кунларда Ғазо секторида сулҳга эришишга ҳаракат қилишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил ҲАМАС Ғазо сектори Жейк Салливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг