“Салимбойвачча”га суд ҳукми ўқилди
3-саҳифа
−
23 Март
62540Халқ орасида "Салимбойвачча" номи билан машҳур Салим Абдувалиев 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида бўлиб ўтган ёпиқ суд мажлисида Салим Абдувалиев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддаси 2-банди билан (ноқонуний қурол-яроғ сақлаш) айбдор деб топилган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўтаттирилиш белгиланган. Суд иши юзасидан апелляция шикояти юборилиши кутилмоқда.
Суд ҳукми тахминан 19 март куни ўқилгани айтилмоқда. Аммо шу пайтгача бу ҳақда расмий ахборот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, Спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев (“Салимбойвачча”) Ўзбекистонда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ноябрь ойида бошланган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари давомида Тошкентнинг Файзобод даҳасида жойлашган уйидан олиб кетилган.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевга кўра, Салим Абдувалиевнинг ноқонуний қурол сақлаётгани аниқланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси билан иш қўзғатилган ва қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган.
LiveБарчаси