“Салимбойвачча”, “Бахти Ташкентский” ва “Саидазиз медгородок” эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган
3-саҳифа
−
12 Декабрь 2023
19067Салим Абдувалиев (“Салимбойвачча”), Бахтиёр Қудратуллаев (“Бахти Ташкентский”) ва Саидазиз Саидалиев (“Саидазиз медгородок”)га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Бу ҳақда бугун, 12 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди.
Унинг айтишича, Салим Абдувалиевнинг ноқонуний қурол сақлаётгани аниқланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси билан иш қўзғатилган. Салим Абдувалиевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Ҳозирда дастлабки тергов олиб борилмоқда.
Шунингдек, “Бахти Ташкентский”га нисбатан гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, “Саидазиз медгородок”ка нисбатан товламачилик моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 декабрь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилаётганини маълум қилган эди. Шундан сўнг, “Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев, “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев, Дилшод Тулқинович Шарипов, Анвар Боборажабович Мирзахонов қўлга олингани ҳақида расмий хабар берди.
“Бахти Ташкентский” Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а” банди – жуда кўп миқдорда товламачилик ва 276-модда (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми “а” банди – кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш билан гумонланганди.
LiveБарчаси